ССВнинг маълум қилишича, бугун соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12206 (+179) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 30 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 9 нафар Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 4621 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.