Махсус комиссия автомашинада ҳаракатланиш бўйича янги тартибни эълон қилди. Бу ҳақда коронавирус инфо канали хабар қилди.
Унга кўра, эндиликда 18-19 ҳамда 25-26 июль кунлари (шанба ва якшанба) кун давомида бутун республикада автотранспортда ҳаракатланиш таъқиқланади. Шунингдек, ўша кунлари такси ҳаракати ҳам тўлиқ тўхтатилади. Бунда стикерли машиналар ва рўйхатга кўра стикер талаб этилмайдиган машиналар ҳаракати мустасно экани таъкидланди.
Хабар қилганимиздек, 13 июлдан авиақатновлар ва темир йўл қатнови ҳам тўхтатилади.