Соат 17:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 196 кишида коронавирус аниқлангани маълум бўлди. Бу бўйича маълумот ССВ томонидан тақдим этилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 124 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 37 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 18 нафари аҳоли орасида), 15 нафари эса Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.
Ҳозирда 4806 нафар бемор даволанмоқда.