Кеча, 11 июль соат 23:30 ҳолатига кўра яна 111 кишида коронавирус аниқланиб, умумий зарарланганлар сони 12513 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг барча 34 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 62 нафари Андижон вилоятида (шундан 43 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 19 нафари аҳоли орасида), 15 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шундай қилиб, кун давомида 486 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 391 нафари карантин муассасаларида, 95 нафари аҳоли орасида аниқланган.
Шу билан бирга, кеча Тошкент шаҳрида 2 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Шунингдек, кеча Тошкент шаҳри, Андижон, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 193 нафар фуқаро соғайди.
Ҳозирда 4733 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.