Тошкентда яна аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 12706 (+193) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 67 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 17 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 4925 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.