Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири карантинда муҳтож оилалар қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири карантинда муҳтож оилалар қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов карантинда муҳтож оилалар қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди. Вазир бу ҳақда бўлиб ўтган брифингда маълумот берди.

Вазирнинг айтишича, ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказларининг фаолияти республикамизнинг барча ҳудудларида яна қайта йўлга қўйилади. Карантин чекловлари жорий қилиниши муносабати билан ишсиз қолган, доимий даромад манбаини йўқотган ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида тартиб жорий этилди.

Вазирлик томонидан ишсиз, доимий даромад манбаини йўқотган ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларинининг манзилли рўйхати шакллантирилади.

Бу рўйхатга:

таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, оғир касалликка чалинган, кўп болали оилалар;

ижтимоий нафақаси ўз эҳтиёжларини қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаига эга бўлмаган оилалар;

чин етимлар, бола тарбияси билан қариндошлари шуғулланаётган оилалар;

ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган, мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб, ҳозирда даромадсиз қолган фуқароларнинг оилалари киритилади.

Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам бериш учун “Маҳалла” фонди ва “Саховат ва кўмак” жамғармаларидан зарур маблағлар ҳам ажратилиши маълум қилинди.

Вазир жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказлари билан биргаликда манзилли рўйхат асосида зарур озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотларидан иборат моддий кўмак ёрдамлари шакллантирилишини айтди.

Вазирлик томонидан ҳозирча муҳтожлик даражаси ўта юқори бўлган 101 минг 980 нафар фуқаронинг ҳудудлар кесимидаги рўйхати шакллантирилгани таъкидланди.

Жойларда тузилган рўйхатларда мавжуд бўлмаганлар, лекин шу билан бирга зарур нарсаларга муҳтож бўлган оилалар 1197 қисқа рақамига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилди. Вазир ушбу рақамга қўнғироқ қилганларнинг мурожаати ҳам алоҳида эътиборга олиниб, уларга ҳам ёрдам берилишини алоҳида таъкидлади.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Boyka 14 июл 2020 03:06
    Men infiksionniyda ruyxatda turaman xotinim xam ishlamaydi boz ustiga ijorada yashayman uch nafar voyaga etmagan farzandim bilan men kimga murojat qilishim kerak faqt maxxalla demang maxxalladan foyda yuq raxmatli dadam 1-gurux nogironi edi yordami tegmagan menga yordam beradimi oldindan raxmat malumot uchun tel raqamim +998915506223
  2. Дангал 13 июл 2020 14:33
    Реалист туппа тугри гапингиз отни улими итни байрами буляпди
  3. Бек 13 июл 2020 11:51
    1197 к,у'нгирок,к.а жавоб бермаяпди нима к,илиш керак айтворинглар
  4. Абдукодир хуваедаев 13 июл 2020 10:34
    Узи туймас итга бермас деганидек хокимиликдагилар туймас халка хеч нима бермайди
    Самарканд.Пайарик
  5. Феруза 13 июл 2020 00:52
    Мени онам нагиран нафкаси 593 минсум мени 3нафар фарзантим бор эрим расяда ёрдам бирмид чунки уём киен вазиёта ойлигим Кам 593 мин етмаёбти мен хам ёрдам сорасам боладима
  6. Рахимова назокат 13 июл 2020 00:06
    Бева аёлман вояга етмаган икки фарзандим Билан учаламиз яшаймиз уйимиз кридити хам бор узим ишлайман аммо Базан кийналиб коламиз пул етказолмай.махалла хеч кандай ёрдам кила олмаслигини айтди менгахам ёрдам курсатиладими Хоразм вилоят Урганч Шахар 30-алимпия махалласиданман
  7. Реалист 12 июл 2020 21:32
    Бутун дунёда карантин вақтида хукуматлар ўз халқига пул ажратяпти,очидан ўлмасин халқ деб.Хаттоки ўрта осиёдаги энг қашшоқ мамлакат Тожикистон хам 40 доллардан ажратди халқига.Албатта бу кўп эмас,лекин одамлар хукумат халқ билан биргалигини сезди.
    Ўзбекистон вирусга қарши деб милярдлаб қарз оляпти,лекин халқ 1 тийинини кўрмаяпти.
    Лекин бу қарзларни узиш халқни бўйнига тушади хали.
    Хой юқоридагилар,қачон тўясизлар,барибир бутун дунёдаги пулларни тўплай олмайсизлар,гўрингизга хам олиб кетолмайсизлар,барибир чет эл банкларида музлаб ётади,Гугушаникига ўхшаб.
  8. Ширин 12 июл 2020 20:36
    Ширин онамла укам камок жазосини утамокда хотини икки нафар фарзанди бор узим турт ойдан бери ишламиман сабаби пневмония булганман ердам пули борасида кимга мурожат килишим кере
  9. Камол 12 июл 2020 18:41
    Моддий ёрдам барча қатламдаги фуқароларга берилиши керак.
  10. Масуда 12 июл 2020 18:28
    Икки нафар фарзандим бор махалада руйхата тураман буклк касалим Билан эндикаранолк назорат да тураман кимга мурожат килшим кере еордам пулига
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири карантинда муҳтож оилалар қаерга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди