Биргина Тошкентнинг ўзида кун давомида 240 ҳолатда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ССВ томонидан эълон қилинган маълумотларда ўз аксини топди.
Хабар қилинишича, соат 23:30 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 142 кишида коронавирус кузатилиб, бу кун давомида мамлакатимизда 484 ҳолатда касаллик қайд этилганини англатади. Умумий зарарланганлар эса 12 997 нафарга етди.
Кечки маълумотда янги касалланиш ҳолати 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 97 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқлангани маълум қилинган.
Эътиборли жиҳати, кун давмида эълон қилинган статистик маълумотларни умумлаштирганда, пойтахт Тошкентнинг ўзида 240 ҳолатда аҳоли орасида коронавирус билан зарарланиш ҳолати кузатилган. Шунингдек, бугун Андижон ва Наманган вилоятларида ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилди.
Бугун шунингдек, Тошкент шаҳрида 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 129 нафар фуқаро соғайди.
Ҳозирда 5085 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.