Бугун соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 196 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда умумий зарарланганлар сони 13193 нафарга етди.
Янги касалланганларнинг 142 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 25 нафари Наманган вилоятида (шундан 21 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 20 нафар Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 9 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Ҳозирда 5280 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.