Ўзбекистонлик йигит қийин даврда қирғизистонликларга руҳий далда бўлиш учун қирғизча қўшиқ куйлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ёш йигит Саламат Содиқовнинг «Кыргыз жери» номли қўшиғини куйлади. Қўшиқ видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди.
"Ҳурматли Қирғизистонлик қардошлар! ОАВда кўнгилни хира қилувчи лавҳаларни кўриб, Ўзбекистон халқи номидан ушбу қийин дақиқаларда сизларга далда бўлмоқчиман", - дейди видеолавҳа муаллифи.