Ҳабибулла Оқилов карантин чоралари кучайтирилишининг асосий сабабини айтди. Бу ҳақда Оқилов бугун бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
"Карантин чекловлари юмшай бошлагандан кейин касалланиш сони кескин ортиб борди. Ҳозирги кунда клиникаларимизда 5 мингдан ортиқ ўринда коронавирусга чалинган беморлар даволанмоқда. Бу жуда катта рақам. Энди 20 кун уйда ўтирсак, зарарланиш занжирнини уза олсак, койкалардаги беморлар сони ҳам камаяди.
Илгари янги зарарланиш сони асосан чет элдан қайтарилган ватандошларимиз ичидан чиққан бўлса, тенг ярми аҳоли орасида аниқланяпти. Мана шу карантин чораларининг кучайтирилишининг асосий сабабидир", - дейди Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқилов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар кучайтирилган карантин жорий қилинди.