Ўзбекистонда яна 167 кишида COVID-19 аниқланди. Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 13360 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 75 нафари Тошкент шаҳрида ва 9 нафари эса Навойи вилоятида барчаси аҳоли орасида аниқланган.
Ҳозирда 5446 нафар бемор даволанмоқда.