Тошкентдаги ресторанлардан бири муҳтож оилаларга текин ош тарқатишини маълум қилди. Бу ҳақда Тошкентдаги "Мулла дўст" ресторани хабар қилди.
"Азиз дўстлар!
Карантин шароитида ва доимий барқарор даромад йўқ пайтида, кўплаб оилалар ижтимоий ёрдам ва ҳимояга муҳтож бўлиб қолдилар. “Мулла Дўст” ресторани ҳар Жума куни "Ҳаммага ош" хайрия акциясини ўтказади!
Ҳар Жума биз сизлар учун ош тайёрлаймиз ва уни муҳтож бўлганларнинг барчасига мутлақо бепул тарқатамиз. ‼
Агарда сизга ёрдам керак бўлса, ёки сиз муҳтож одамларни танисангиз ёки билсангиз, илтимос бефарқ бўлманг, бизларга телефон орқали маълумот қолдиринг, ва албатта ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингиз билан бўлишинг! Шунингдек, етказиб беришда ёрдамини аямайдиган одамлардан беҳад миннатдор бўламиз. Муҳими, ҳеч ким эътиборидан четда қолмаслиги керак!
Ушбу акция бизни шу дамларда ва шундай қийин кунларда қўллаб-қувватлаган ва бирга бўлган мижозларимиз туфайли мавжуд. Раҳмат, биз сизларни чин дилдан қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз!
Паловни Жума кунлари, соат 12:00 дан бошлаб, қуйидаги манзилдан олиб кетиш мумкин: Машхадий кўчаси, 109 (мўлжал - МДС клиникаси, Шампан винолари заводи). +99899 887 00 07", - деб эълон қолдирилган рестораннинг расмий саҳифаларида.
П.С. Таҳририятимиз билан келишган ҳолда, карантин даврида муҳтожларга ёрдам беришни истаган тадбиркорларга шундай эълонларни бепулга ёритиб беришга қарор қилдик.