Отабеков коронавирус касаллиги кимларда белгиларсиз кечишини маълум қилди

Отабеков коронавирус касаллиги кимларда белгиларсиз кечишини маълум қилди
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков коронавирус касаллиги кимларда белгиларсиз кечишини маълум қилди. Бу ҳақда кеча бўлиб ўтган брифингда айтилди.

"Коронавирус инфекциясини "симптомсиз" шаклида, яъни касаллик белгиларисиз ўтадиган шаклларида тана ҳарорати кўтарилмайди ёки субфебрил харорат бўлади. COVID-19 асосан ёшларда, иммун тизими юқори одамларда касаллик белгиларисиз кечади, чунки иммунитети нормал организм вируснинг тарқалишига қаршилик кўрсатади, лекин касалликни симптомсиз шакллари атрофдагилар учун хавфли ҳисобланиб, касалликни тарқалишига сабаб бўлади. Шуни назарда тутган ҳолда томоқ оғриғи ва йўтал белгилари пайдо бўлганида ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир", - дейди Отабеков.

Шунингдек, брифингда инспекция бошлиғи "Инсоният коронавирусни қачон енгади?" деган мазмундаги саволга қуйидагича жавоб берди.

"Инсоният вирус юқтириш ҳолларини камайтирса ҳам, бу ҳали пандемия тугайди, деганини англатмайди. Коронавирус яратган тўлқиннинг тиниши учун, балки бир неча йил керак бўлар. Ҳаётнинг баъзи жабҳаларига киритилган чекловларни узоқ муддатда ушлаб туриш қийин албатта.

Бу чекловларнинг ижтимоий ва иқтисодий бадали жуда катта бўлади.

Вирусни жиловлайдиган чекловлар бекор бўлиши билан яна тарқалиш ҳоллари ортиши мумкин. Аммо коронавирус йўқолиб кетмайди. Ҳаётни тезроқ нормал ҳолатга қайтарилиши эса айнан шу касалликни тугатилишига боғлиқ".

Ўхшаш янгиликлар

  1. Феруз 15 июл 2020 11:01
    Ишлаб чикканиздан кейин маълум бди
  2. Камолиддин 14 июл 2020 11:31
    Уртасарой карантин зонасига шифокорларни жалб килиш тартиби канака? Шартларичи? Ходимларни кайсилари борса булади кимларга мумкунэмас аник курсатмалар борми нима асосида ишга жалб килиниши ходимларни? Кунгилли сифатидами ёки моддий рагбатлантириш асосидами?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Отабеков коронавирус касаллиги кимларда белгиларсиз кечишини маълум қилди