Ёшлар иттифоқи биноси карантинга ёпилди. Бу ҳақда кун.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича Ёшлар иттифоқи марказий кенгашида ишловчи бир нечта ходимда коронавирус аниқланган. Бу бўйича кегаш матбуот хизмати раҳбаридан сўралганда расман икки нафар ходимда коронавирус аниқланганини айтган. Лекин нашрнинг бошқа бир манбага таяниб ёзишича, у ерда ўнга яқин ходимларда коронавирус чиққан.
Матбуот котиби кенгаш ходимлари 10 июлдан онлайн иш режимига ўтганини айтган. Фақатгина саноқли ходимлар бинога келиб ишлаган. Котиб айтган икки нафар ходимнинг бири онлайн ишлаётган бўлса яна бири бинонинг ўзида ишлаётган бўлган. Ёшлар иттифоқи биноси кечадан бошлаб тўлиқ карантинга ёпилган.