Ўзбекистонда янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкентда аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, яна 121 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг барчаси Тошкентда, хусусан 86 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 35 нафари аҳоли орасида қайд этилган.
Ҳозирда 5854 нафар бемор даволанмоқда.