14 июлда Ўзбекистонда 494 киши коронавирусга чалинган бўлса, 297 нафар бемор ундан соғайди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда 5691 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 52 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мамлакатда умумий зарарланганлар сони 14085 нафарга етди.