Бугун соат 10:00 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 208 кишида коронавирус аниқланиб, мамлакатда умумий зарарланганлар сони 14293 нафарга етди.
Янги касалланганларнинг 75 нафари хориждан келиб карантинга олинганлар орасидан, 71 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 62 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 5898 нафар бемор даволанмоқда. Эътиборли жиҳати, кеча 14 июль, соат 17:30 дан бери коронавирусга чалинганлар аҳоли орасида қайд этилмади.