Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё ва Навоийда коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хбар қилди.
Маълум бўлишича, бугун соат 17:30 ҳолатига кўра мамлакатда яна 173 кишда коронавирус аниқланиб, умумий зарарланганлар сони 14466 нафарша етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 56 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги ҳамда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 21 нафари Наманган вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 19 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Қашқадарё вилояти ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 6054 нафар бемор даволанмоқда.