Кеча кун давомида 5 та ҳолатда аҳоли орасида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча 15 июль санасида 496 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 200 нафари Карантин муассасаларида, 291 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида аниқланган.
Кеча 4 нафар бемор вафот этди, 328 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда 5855 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.