Ўзбекистонда яна 206 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 53 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 101 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 35 нафари Сурхондарё вилоятида, 17 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Айни вақтда умумий зарарланганлар сони 14787 нафарга етди.
Ҳозирда 6060 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 60 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.