Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирусга чалинганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ маълумотида қайд этилган.
Маълум қилинишича, бугун яна 204 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 44 нафари карантин маркзида, 126 нафари Тошкентда, хусусан, 87 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 нафари аҳоли орасида ва 34 нафари пойтахт вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Мамлакатда умумий зарарланганлар сони 14991 нафарга етди.
Ҳозирда 6263 нафар бемор даволанмоқда.