Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг иккинчи тўлқини кечаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда Тошкент ҳокими ва соғлиқни сақлаш вазирига ҳайфсан эълон қилинган фармойишда билдирилган.
Фармойишда эпидемиянинг иккинчи тўлқини натижасида Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси билан касалланганлар ва у билан боғлиқ ўлимлар сони кескин ошиб кетгани таъкидланган. Хусусан, сўнгги 3 ҳафтада Ўзбекистонда 7700 бемор аниқланиб, уларнинг 2800 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилгани ва касалликдан бевақт вафот этган 50 кишининг 32 таси Тошкентда қайд этилганлиги ҳам пойтахтдаги эпидемиологик вазият издан чиққанлигини англатиши билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча бўлган йиғилишда Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Алишер Шодмонов ҳайфсан олган эди.