16 июлда Ўзбекистонда 485 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда коронавирус инфо канали хабар қилди.
Шундан 97 нафари Карантин муассасаларида, 349 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 39 нафари аҳоли орасида аниқланган.
Шу билан бирга, кеч 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 128 нафар бемор соғайди.
Айни пайтда 6208 нафар бемор даволанмоқда. 58 нафар бемор оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.