Коронавирусдан уйда даволанаётганларга қайси дорилар бепул берилиши маълум қилинди. Бу ҳақда коронавирус инфо хабар қилди.
Маълум бўлишича, Бош вазир Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган йиғилишда уйда даволанаётганларга бепул бериладиган дорилар рўйхати эълон қилинган. Улар, “Азитромицин”, “Парацетамол”, “Витамин С” каби дори-дармонлар экани айтилди. Шунингдек, бир марталик тиббий ниқобларни белгиланган меъёрда, бепул етказиб бериш ҳам йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда тегишли идораларга зудлик билан мазкур дори-дармонларнинг 50 мингта тўпламини шакллантириш ва уйида даволанаётган беморларга етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш вазифаси юклатилган.