Сирдарёда Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари фуқарони икки қути сигарет эвазига постдан ўтказиб юборди. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда тарқалди.
Маълум бўлишича, Гулистондаги блокпостда фуқаронинг стикери бўлганига қарамай ходимлар уни постдан ўтказишмаган. Ходимлар бунинг эвазига икки қути сигарет сўраган. Шундан сўнг фуқаро айтилган нарсани берган ва постдан ўтиб кетган.
Вилоят ИИБнинг хабар қилишича, ушбу воқеадан кейин 3 нафар раҳбар ходимларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилган. 1 нафар ходим лавозимдан озод этилиб яна 1 бир нафар ходим ички ишлар тизимидан ҳайдалган.