Режиссёр Сарвар Каримовнинг отаси коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Каримовнинг ўзи твиттерида маълум қилди.
Унинг айтишича, отаси бир нечта ҳафта давомида уйда даволанган. Лекин отасига расмий ташҳис қўйилмаган. Бундан ташқари, улар тез ёрдам билан боғлана олмагани ва уларни чиқира олмаганини маълум қилишди.
“Бугун дадам қазо қилдилар. Коронавирусдан. Лекин ташхис қўйилмади. Бир ҳафта уйда даволадик. 103 га телефон қилсак, беморнинг иситмаси бўлса, келолмаймиз дейишди. Уларни ҳам тушунаман, на дориси бор, на ҳимоя воситаси.
Расмий статистикага ишонманг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг!
Давлатга ишонманг. Расмийларнинг барча гапи ёлғон. Ишонч рақамларига телефон қилиб тушиб бўлмайди, тушсангиз ҳам бошқа номерни бериб юборади. Биз дадамизга бир ҳафта тез ёрдам чақиролмадик. Ахири ўпкаларига ўтиб кетиб, жонлари узилди. 63 ёшда эдилар. 10 кун аввал соппа-соғ эдилар.
Бу гапларни ёзишимдан мақсад — давлат ёрдамидан умидингизни узинг. Кўчага чиқманг, айниқса катталарни эҳтиёт қилинг!
Ҳозир бутун оиламиз COVID-19’га чалинган (расмий). Ўзимизни ўзимиз даволаяпмиз, чунки бошқа илож йўқ. Дуо қилинглар, тузалиб кетайлик. Аллоҳ шифо берсин ҳаммамизга”, – деб ёзади режиссёр.