Аввалроқ сайтимизда таниқли режиссёр Сарвар Каримовнинг отаси коронавирусдан вафот этгани ҳақида ёзган эдик.
Каримов бу ҳақда ўшанда твиттердаги аккаунтида маълум қилиб, бутун оиласи коронавирусга чалингани, лекин уйда даволанишга мажбур бўлаётгани ҳақида ёзган эди.
Каримовнинг кейинчалик маълум қилишича, ўзи, акаси ва синглиси Юнусобод туманидаги Нуроний санаторийсига ётқизилган.
“Мени, акамни ва синглимни Юнусободдаги Нуроний санаторийсига олиб келиб жойлашди. 8 та қаватга битта инфекционист ва иккита терапевт бор экан. Бечораларнинг аҳволи бизникидан баттар. Бошқа врачлар йўқ, уколлар йўқ, аппаратлар йўқ. Сабр қилишдан бошқа иложимиз ҳам йўқ”, – деб ёзади режиссёр.