Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Татьяна Каримова коронавирусга чалингани ҳақида хабарлар тарқалди. Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ушбу хабарларга изоҳ берди.
Мажмуада Каримованинг коронавирус билан зарарлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз экани ва ҳозирда у ўзини яхши хис қилаётгани айтилди. Каримова мажмуанинг васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади.
“Татьяна Каримова бугунги кунда Биринчи Президентимиз номларини абадийлаштиришга алоқадор ишлар билан бандлар. Карантин даврида ишни масофадан олиб боряптилар”, - дейди ёдгорлик мажмуаси вакили.
Шунингдек, Каримова ҳозирда Тошкентдаги уйида экани ва муҳим масалалар бўлса мажмуа вакиллари билан учрашиш имконияти эга эканлиги қўшимча қилинди.