Ўзбекистонда яна 5 та ҳудудда коронавирусга чалинганлар аниқланиб, умумий зарарланганлар 16 мингдан ошди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, яна 172 кишида коронавирус чиққан ва умумий касаллангалар сони 16068 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 60 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 87 нафари Тошкент шаҳрида, 22 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафардан Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 6984 нафар бемор даволанмоқда.