9 та ҳудудда коронавирусга чалинганлар аниқланди. Умумий касалланганлар сони эса 16429 нафарга етди.
ССВнинг маълум қилишича, бугун яна 243 кишида коронавирус аниқланган. Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 77 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 36 нафари Андижон вилоятида, 22 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Тошкент вилоятида, 17 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 1 нафари Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 7218 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 72 нафари оғир, 21 нафари эса ўта оғир аҳволда.