Бугун тармоқларда Ўзбекистонда карантин 31 августга қадар давом этиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Телеграмдаги "Антифейк" каналининг маълум қилишича, ушба тарқалган хабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди. Шунингдек, канал маъмурияти ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик бор эканини эслатиб ўтган.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар кучайтирилган карантин эълон қилинган. Шу билан бирга, 18-19 ва 25-26 июль кунлари мамлакатда стикерсиз ва рўйхат билан тасидақланиб, рухсат берилган автомобиллардан ташқари бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши сутка давомида қатъиян ман қилинган.