Хабар қилинишича, Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ» павильонларида коронавирус юқтирганлар учун койкалар тайёрланмоқда. Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, у ерларда беморлар даволанмайди. Мазкур койкаларда тез ёрадмга мурожаат қилганлар вақтинча сақланади. Касаллик тасдиқлангач эса, бемор керакли шифохонага олиб борилади.
Шунингдек, Жаҳон тиллари университети ётоқхоналарида ҳам ҳудди шундай жойлар тайёрланаётгани маълум қилинди. Маълумот ўрнида, расмий маълумотларга кўра ҳозирда Тошкент шаҳрида 5051 нафар, вилоятида эса 851 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда.