Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси шифокори Нуриддин Зоҳидов Ўзбекистон24 телекаланига интервью берди.
Шифокор интервью давомида одамларга ваҳима қилмасликни тавсия қилди. Ҳар қандай касалликда дорилар вақтида ичилса барчаси ўтиб кетишини айтди.
«Одамлар, илтимос, паника қилишмасин. COVID юқиб қолса ҳам. Ҳа, юқиб қолибди, оддий шамоллашдек ўтиб кетади», – дейди Нуриддин Зоҳидов.