Ўзбекистонда яна 178 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Янги касалланиш ҳолатларининг 65 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 113 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Умумий зарарланганлар сони юртимизда 16607 нафарга етди. Ҳозирда 7 344 нафар бемор даволанмоқда.