“Чироқларни ўчириб юринг. Шунда чекка ҳудуларга ҳам “свет” боради” – “Ўзбекэнерго” ҳудудларда тез-тез чироқ ўчиш сабабини айтди

“Чироқларни ўчириб юринг. Шунда чекка ҳудуларга ҳам “свет” боради” – “Ўзбекэнерго” ҳудудларда тез-тез чироқ ўчиш сабабини айтди
Кеча, 19 декабрь куни “Ўзбекэнерго” АЖ матбуот хизмати тарқатган хабарларни ўқисак шундай хулосага келинса бўлади, деб ўйлаймиз. Сабаби хабарда айтилишича аҳоли ўзи телевизор ва бошқа техника воситаларини токдан суғирмагани учун ҳам электр токи исроф бўлаяпти экан. Эътиборингизга ташкилот тарқатган хабарни ўзгаритиришларсиз ҳавола этамиз.

– Электр энергия ишлаб чиқаришни қанчалик оширмайлик, агар унинг сарфини тартибга солмас эканмиз, йилдан йилга ортиб бораётган талабни қондириш жуда мушкул, – дейди “Ўзбекэнерго” акционерлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев. – Мисол учун, бугун аҳоли фаровонлиги ошаётганлиги сабабли ҳар бир хонадонда камида битта телевизор, кир ювиш машинаси, чангютгич, кондиционер каби маиший техникалар бор. Баъзида улардан фойдаланиб бўлгач, токдан узиб қўйилмайди. Гарчи, улар ўчирилган бўлса-да, ток линиясига уланган ҳолда турарса, электр энергия истеъмол қилаверади. Биргина оддий телефон қувватлагичини олайлик. У токка уланган ҳолда куну тун қолса, ўртача бир ойда 1,5 кВт.соат, йилига 18 кВт.соат энергия сарфлайди. Шу боис мамлакатимизда ҳам хонадонларда, ишлаб чиқариш саноатида ва бошқа турли тармоқларда электр энергия тежамкорлигини таъминлаш устувор вазифа бўлиб қолмоқда.

Мутахассисларнинг электр энергия тежамкорлигини таъминлаш мақсадида ўтказган ўрганишларидан маълум бўлишича, ҳозирда юртимиздаги ҳар бир хонадонда бир йилда ўртача 400 кВт.соатгача электр энергиясини тежаш имконияти бор. Бу кўрсаткич республика бўйича 1,8 миллиард кВт. соатга айланади.

Таққослайдиган бўлсак, ушбу тежалган энергия билан аҳолиси ўртача бўлган бир вилоятни бир йил мобайнида узлуксиз электр энергия билан таъминлаш мумкин. Демак, ҳар бир инсон ўз хонадонида электрнинг беҳуда исрофгарчилигига чек қўйиш йўли билан чироқ етиб бормаётган қанча-қанча хонадонларга ёруғлик улашиш имкони мавжуд экан. Бу ҳам савобли, ҳам фойдали ишдир.

– Электр энергияни тежаш орқали экологик барқарорликка ҳам муносиб улуш қўшиш мумкин. Мисол учун, 1 кВт.соат электр ишлаб чиқариш жараёнида атмосферага 0,6 килограмм кўмир чиқиндиси, 0,12 метр куб ис гази чиқади, – дейди “Ўзбекэнерго” акционерлик жамияти бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев. – Демак, ҳар бир истеъмолчи хонадонида электр энергиядан оқилона фойдаланса, ҳам табиий неъматларни тежашга, ҳам атроф-муҳит мусаффолигига ўз улушини қўшган бўлади. Шунингдек, истеъмолчини ортиқча маблағ сарфлашдан ҳам асрайди. Иқтисод қилинган маблағ жамғариб борилса, рўзғорнинг қанча кам-кўстини тўлдириш мумкин.

Мамлакатимизда жорий йил 20 ноябрдан 20 декабргача ўтказилаётган “Электр энергияси тежамкорлиги ойлиги”дан кутилган мақсад ҳам жамиятимизда бу борада ечимини кутаётган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш, халқимиз орасида электр энергиядан оқилона фойдаланиш маданиятини юксалтиришдир, – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Нодир 22 декабр 2018 09:17
    Аввалги йиллари узилишларга линиялар , трансформаторлар эскирганини бохона килишар эди приздидент аралашуви Билан канча линия ва тр рлар янгиланди изтимоий тармокдаги Хабарларга кура канчаси сотилиб кетди энди бу бахонани топишибдими? Министр жаноблари хозирги заряд курилмаларини принципал схемасини курганмикинлар уларга нагрузка булмаса хавода тургандай булади качонки унга телефон екибошка нарса улнсагина ишлайди 21 чи асрда яшаябмиз ахир
  2. Akmal 20 декабр 2018 21:07
    Bu nima degani??? Qishloq aholisi TV ko'rmasligi kerakmi endi??? Nega shaharda, ayniqsa poytaxtda tok uchirilmaydi unda??? O'zbekiston aholisining 49 foizi qishloqda, 51foizi shahrlarda istiqomat qiladi, tok esa faqat qishloqda uchiriladi, sabab???
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Чироқларни ўчириб юринг. Шунда чекка ҳудуларга ҳам “свет” боради” – “Ўзбекэнерго” ҳудудларда тез-тез чироқ ўчиш сабабини айтди