Фарғонага коронавирусни 5-10 дақиқада аниқловчи экспресс-тестлар олиб келинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев Кореяга борган вақтда ушбу тестларни олиб келиш бўйича келишувга эришган. Шуларнинг дастлабкиси, яъни 4 мингтаси Фарғонага олиб келинган. Эндиликда ушбу тестлар коронавирусни 5-10 дақиқада аниқлаб беради. Ушбу тестлардан ҳозирча чегара-назорат ўтказиш масканлари, йирик ташкилот ва корхоналарда фойдаланилмоқда.
Маълумот ўрнида, ҳозирда Ўзбекисотонда ПЗР-диагностика, яъни, полимераз занжири реакцияси усулидан фойдаланилган ҳолда коронавирус аниқланиб келинмоқда. Бу тестнинг натижаси энг камида 6-8 сотда, баъзан 5-6 кунгача бўлган вақтда чиқади.