Ўзбекистонда яна 7 та ҳудудда коронавирусга чалинганлар аниқланди. Маълум бўлишича, бугун 214 кишида коронавирус аниқланиб, умумий зарарланганлар сони 16966 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 34 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 76 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 32 нафари Андижон вилоятида, 26 нафари Наманган вилоятида, 21 нафари Сирдарё вилоятида, 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 9 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 7 599 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 81 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.