Бугун Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда. Унда мутасаддилар иштирок этиб, берилган саволларга жавоб беришмоқда.
Хусусан, Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга карантин муддати яна узайтираладими деган мазмунда савол берилди.
«Президентимиз иқтисодиётимиз ишлаши керак, деган талабни ўртага қўйдилар. Албатта, карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда. Бу жуда муҳим. Энди 1 августдан карантин муддати суриладими, деган саволга келсак, ушбу масалага мавжуд вазиятдан келиб чиқиб қайтилади», деди Мусаев.
Аввалроқ тармоқларда Ўзбекистонда карантин муддати 31 августга қадар узайтирилиши ҳақида ёлғон ахборот тарқатилган эди.