Хабар қилганимиздек бугун Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сони бўлиб ўтмоқда.
Унда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирок этиб, коронавирус билан касалланган бемор ушбу касалликни яна қайтариб юқтириб олмаслигини маълум қилди.
«Коронавирусдан тузалгандан сўнг уни яна қайта юқтириб олиш хавфи мавжуд эмас. Чунки вирусли касалликлар билан касаллангандан сўнг турғун орттирилган иммунитет пайдо бўлади ва одам танаси касалга қарши кураша олади. Аммо ўткир респиратор касалликлар турлари кўп ва бошқа турдаги вирусни юқтириб олиш мумкин.
Бироқ айнан Covid-19 касалидан тузалганларга яна коронавирус хавф солмайди. Ҳатто орадан бир неча йил ўтгандан кейин ҳам организм касални осон енга олади», дейди Отабеков.