Тумандаги “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида депутат саъйи-ҳаракати билан кооперация ташкил қилинди. Унга кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари жалб қилинди. Кооперацияга аъзо бўлган 42 нафар ана шундай ёшларнинг ҳар бирига 0,5 сотихдан иссиқхоналар ажратиб берилди.
Мазкур иссиқхоналарда ёшларнинг экин экиб даромад олишлари учун барча агротехник тадбирлар амалга оширилди. Эътиборли жиҳати тадбиркорликни бошлаётган ёшлар сифатли уруғ билан ҳам таъминланди.
Дилором Эсонова,
O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши
матбуот котиби
O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши
матбуот котиби