Бугун соат 23:30 ҳолатига кўра Ўзбекистонда яна 165 кишида коронавирус аниқланди. Мамлакатда умумий зарарланганлар сони эса 17 314 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 135 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 10 нафари Сурхондарё вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафардан Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятларида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 7760 нафар бемор даволанмоқда.