Маълум бўлишича, ҳозирда ушбу туманда фаолият юритаётган Президент Халқ қабулхонаси, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ҳамда турли масъул ташкилотлар ҳамкорлигида туманда назорат ўрнатилган.
Куни кеча 50 дан зиёд шахсий таркиб ҳамда қатор махсус техника жалб этилган ҳолда туманда кенг қамровли дезинфекция ишлари олиб борилди. Ушбу тадбир давомида “Дехқон бозори”, 6 та кўп қаватли уйлар, 5 та кўча, 50 дан ортиқ давлат ва нодавлат идоралари объектлари жами 10 тоннага яқин хлорли эритма махсус тўртта «MAN» ва «ISUZU» пуркагичли автомашиналар билан дезинфекция қилинди.
Шунингдек, жойларда карантин тадбирларига риоя қилиш бўйича кучайтилирган тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бу бўйича ишлар бутун Республика ҳудудида амалга оиширилмоқда.