Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна 290 нафарга кўпайди. Айни вақтда мамалкатда умумий касалланганлар сони 18 171 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 61 нафар Андижон вилоятида, 50 нафари Сурхондарё вилоятида, 19 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 13 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда 8 554 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.