ДТМ вакили тест имтиҳонлари кечиктирилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган брифингда ДТМ бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов хабар қилди.
Унинг айтишича, имтиҳонни кечикитириш бўйича таклиф киритилган. Ражабов карантин бекор қилинганда кейин имтиҳон ўткзилишини айтди.
"Агар 15 августда бекор қилинса, 15 августдан кейин, 1 сентябрда бекор қилинса, 1 сентябрдан кейин ўтказилади", дейди ДТМ вакили.
Шунингдек, имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар ҳали аниқ эмаслиги маълум қилинди. Стационарга айлантирилган павильонларда имтиҳон ўтказилмаслиги таъкидланди.
"Тест синовлари учун танланган жойлар катта сиғимли иншоот бўлиши аниқ", деди Ражабов.