Тошкент шаҳри ва карантин марказида коронавирус юқтирганлар аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун яна 153 кишида коронавирус аниқланиб, умумий зарарланганлар сони 18 324 нафарга етди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ҳозирда мамлакатимизда 8 673 нафар бемор даволанмоқда.