Имтиҳон куни ҳарорати кўтарилган абитуриентлар билан қандай йўл тутилиши маълум қилинди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган брифингда ДТМ бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълумот берди.
Ражабовнинг айтишича, агар абитуриентда ҳарорат кўтарилса ундай ҳолда у имтиҳонга киритилмайди. Бу абитуриентлар тиббий кўрикдан ўтказилади. Барча имтиҳонлар тугагандан 4 кун ўтиб, тест топшира олмаган абитуриентлар алоҳида тест имтиҳонини топширишади.
Шунингек, брифингда коронавирус билан касалланган абитуриентлар имтиҳон топшира олмаслиги маълум қилинди. Улар ўз билимларини кейинги йил синаб кўришлари мумкин.