Ўзбекистонда кеча, 22 июль куни коронавирусдан соғайиш бўйича рекорд натижа қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча мамлмакатда кун давомида 498 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шунингдек, кун давомида 3 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган.
Шу билан бирга, 22 июлда соғайиш бўйича рекорд натижа қайд этилиб, 351 нафар бемор тузалган.