Сардоба сувомборидан жабр кўрган аёл уйи таъмирланиб ваъда қилинган пулларни олганини айтди. Мирзаобод туманидаги Ҳақиқат маҳалласида яшовчи Салима Нишонова амалга оширилган ишлар ҳақида махсус интервью берди.
Аёлнинг айтишича сув тошқинидан вайронага айланган уй ваъда қилинганидек таъмирлаб берилган. Шунингдек, 40 миллион сўмдан пул ва маииший техникалар ҳам олинган.
“60 кунда уйимизга кўчиб кирдик. Ўзбек халқи уй қуриш қандай оғир иш эканини яхши билади
Уйимизни танимай ҳам қолдик. Шаҳар жойларда бунақанги шароитларни кўрганмиз. Биз қишлоқ ахолиси бунақанги шароитни орзу қилиб юрардик. Ниятимизга етдик. 40 миллиондан пулимизни берди. 40 миллионни олдик, хўкиз олиб боғлаб қўйдик. Қараяпмиз, парвариш қилаяпмиз.
Бундан ташқари ҳовлимизга иссиқхона қуриб беришди. Оилавий бюджетимизга ёрдам бўлди”, дейди аёл.
Аёл берилган пулларга тикув машиналари ҳам олганини айтиб, эндиликда келинларини тикувчиликка ўргатиб, цех очишни режа қилаётганини маълум қилган.
Таъкидлаш жоиз, ҳозирда тошқиндан зарар кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида тез фурсатда барпо этилган уйлар ўз эгаларига тоширилмоқда. Мирзаобод туманидаги Ҳақиқат, Навбаҳор ва Дўнгариқ маҳалаларидаги 1200 уйни таъмирлаш ва тиклаш ишларига Андижон, Жиззах, Фарғона ва Наманган вилояти томонидан катта кўмак берилмоқда.