4 та ҳудудда 118 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.
Хусусан, улардан 64 нафари Тошкентда, 31 нафари Самарқандда, 18 нафари Тошкент вилоятида ва 5 нафари Қорақалпоғистонда қайд этилди. Айни вақтда мамлакатда умумий зарарланганлар сони 18 986 нафарга етди.
Ҳозирда 8 734 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 118 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.