Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилди. Аввалроқ тармоқларда ҳокимнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Хабарда Боболов коронавирусдан вафот этгани айтилганди. Мавжуд маълумотларга кўра, ҳокимнинг аҳволи яхши.
Боболов Тошкентда даволанмоқда. Яқин орада у шифохонадан чиқарилади.